Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича Ҳисоб палатасининг хулосаси

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 25-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилишини ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига уларнинг мувофиқлигини тизимли таҳлил қилишни;
қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини;
бюджет тизими бюджетларига ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилишни;
бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ва сафарбар қилишни;
бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлигини ва қонунийлигини аудитдан ўтказишни, барча даражаларда уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлашни;
бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлатдан қарз олиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлигини ва асослилигини баҳолашни;
солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишни, бюджетга оид режалаштиришнинг замонавий усулларини тизимли қоидабузарликларнинг сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ва ўрганиш орқали жорий этишни;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбат мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадга оид ваколатлари ва харажатларга доир мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолашни, уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлаши юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни;
Ўзбекистон Республикаси пул-кредит ва валюта сиёсатининг, Ўзбекистон Республикаси активлари ва мажбуриятлари ҳолатининг, олтин-валюта захираларини бошқаришнинг, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларнинг ташқи аудитини амалга оширади.

Юклаб олиш

10 Январ 2017

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея