Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Сурхондарё вилояти Ангор туманида ижтимоий-маънавий муҳит ва аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида ижтимоий-маънавий муҳитни ва ахолининг яшаш шароитларини ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 10 кун давомида туманда фаолият олиб борган Республика Ишчи гуруҳи ўз ишини якунлади.
Ўрганиш натижаларига бағишлаб, ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.Икромов, вилоят ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек, Республика, вилоят ва туман ишчи гуруҳлари аъзолари мавжуд 36 та маҳалладаги 21 718 та хонадоннинг 21 391 таси (98,5 фоиз)да бўлишиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди. Уйма-уй юриш натижасида аҳоли томонидан турли йўналишларда жами 7085 та масала кўтарилди.
Ушбу масалаларнинг 5155 таси ўрганиш давомида жойида ҳал этилган бўлса, қолганларини ижобий ҳал этилиш бўйича аниқ манбалари ва ижрочилари белгиланган “Йўл харита”си шакллантирилмоқда.
Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг асосий қисмини газ ва электр энергияси таъминоти (2 057 та), умумфойдаланиш ва ички йўлларни таъмирлаш (1 172 та), тоза ичимлик суви билан таъминлаш (1 527 та), соғлиқни сақлаш (247 та), банк кредитларини ажратиш (244 та), ишга жойлашиш (203 та), мактабгача таълим (159 та), халқ таълими (39 та), уй жойга мухтожлар (7 та) ва бошқа масалалар (1430 та)ни ташкил этди ва ечими бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Ўрганиш давомида туманга 300 дона маиший газ балонлари келтирилиб, 150 таси тарқатилганлиги, 4 дона янги трансформатор ва 40 дона темир-бетон таянч ўрнатилганлиги, 4 та ичимлик суви қудуғи ва минораси ишга туширилиб, 150 м сув қувурлари тортилиши натижасида 467 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, давлат аҳамиятидаги 7 км ва маҳаллий аҳамиятдаги 0,5 км йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди, 17 та маҳалла ҳудудидаги 18 та кўчага
6,2 км ички йўлларга қум шағал қоришмаси тўшалди.
Хусусан, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 3 кун мобайнида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилиб, 43 дона махсус техниклар ва 85 нафар ходимлар жалб этилди ҳамда 4,4 км ички йўлларга қум-шағал қоришмалари тўшалди ва бошқа бир қатор бажарилган ишлар эътироф этилди. Йиғилишда аниқланган камчилик ва муаммоларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
21 Сентябр 2018
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |