Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ўрганишлар якунлари
Ҳисоб палатаси томонидан Тошкент шаҳри туманларида ўтказилган ўрганишлар тажрибасидан келиб чиқиб, 17-25 август кунлари Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ижтимоий-маънавий муҳит ва аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди.
Тумандаги 49 та маҳаллалардаги мавжуд 27 801 та хонадонлардан 25934 тасига (93,2 фоиз) уйма-уй кирилди. Жами 15299 та муаммо аниқланиб, 4017 таси (26 фоиз) бартараф этилди. Қолган 11282 та муаммони бартараф этиш бўйича аниқ манбалари ва ижрочилари белгиланган йўл харитаси шакиллантирилмоқда.
Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисмини умумфойдаланиш ва ички йўлларни таъмирлаш (4694 та), тоза ичимлик суви билан таъминлаш (3750 та), газ ва электр энергияси таъминоти (2503 та), мактабгача таълим (494 та), банк кредитларини ажратиш (490 та), соғлиқни сақлаш (460 та), ҳуқуқбузарлик (271 та), ишга жойлашиш
(187 та), халқ таълими (168 та), уй жойга мухтожлар (146 та) ва бошқа масалалар (2136 та)ни ташкил этди.
Ишчи гуруҳ томонидан туманда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш ишлари ва амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан вилоят ҳокими (Б.Пўлатов) иштирокида туманда кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Вилоятда ишчи гуруҳи ўрганишлари давом эттирилмоқда.
29 Август 2018
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |