Давлат бюджети маълумотларини очиқлиги ва бюджет жараёнида фуқароларни фаол иштирокини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ўрни

Жорий йилнинг 2018 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджети маълумотларини очиқлиги ва бюджет жараёнида фуқароларни фаол иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарори қабул қилинди.


 

Ушбу қарорга асосан, Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги тартиби жорий этилди.

Қарорда 2019 йилдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10%и жамоатчилик фикри асосида танланган йўналишлар молиялаштирилиши белгиланган.

2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрлари халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган Қонун билан тасдиқланади
(Маълумот учун: Бугунги кунга қадар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрлари Президент қарори билан тасдиқланиб келинмоқда).

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Лойиҳалар ва ҳисоботлар Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида ҳам эълон қилинади.

Ҳисоб палатасининг бюджетлар, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан ташқи аудит ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалари эълон қилиниши мажбурийлиги ушбу қарор билан белгилаб қўйилди.

Бюджетларнинг лойиҳалари, улар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва Ҳисоб палатасининг хулосалари жорий йил якунига қадар ишга тушириладиган «Очиқ бюджет» порталида жойлаштириб борилади.

Қўшимча манбалар ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги таклифлар ҳам ушбу портал орқали йиғиб борилади.

Портал орқали келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар Ҳисоб палатаси томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда асосли деб топилган таклифлар тегишли хулосани тайёрлашда инобатга олиб борилади.

Умуман олганда, мазкур қарор орқали жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларда навбатдаги босқич бошланди.

Бундан кейин солиқ тўловчилар ўзи тўлаётган солиқлар қаерга ва қанча миқдорда сарфланиши тўғрисида маълумот олиш билан чекланиб қолмасдан, ушбу маблағларни қайси йўналишларга сарфлашни белгилашда ҳам ўз таъсирини ўтказиш имкониятига эга бўлишди.

Давлат бюджети очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, соҳадаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджети лойиҳаси ва ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудитдан ҳулосаларининг асосий жиҳатлари юзасидан тегишли маълумотлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритиб борилади.

Мазкур қарор билан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ҳисоб палатасининг:

- Жаҳон банкининг давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик мезонлари асосида Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолашдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тегишли чораларни кўриш бўйича;

- 2019 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлари ўз фаолиятларини бошлашди.

29 Август 2018

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея