Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги ПК-3079-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2017/2018 йиллар куз-киш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори чиққан. Унинг ижросини таъминлаш бўйича коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида давлат раҳбари бошчилигида 2017 йил 2 октябрда мазкур Қарор ижроси бўйича йиғилиш ўтказилган ва шу кунги Баён билан тасдиқланган.

Юқоридагиларни ижросини таъминлаш, ижро жараёнидаги камчиликларни бошидаёқ бартараф этиш масадида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Тошкент шаҳрининг барча (11-та) ҳудудларида, уларнинг секторлари кесимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари жойига чиқиб ўрганилди. Жойига чиқиб ўрганиш “Ёшлар” телеканали муҳбирлари иштирокида амалга оширилган бўлиб, ишчи гуруҳи томонидан аҳоли ёнига тўсатдан кириб бориб, камчиликларни бевосита  аҳолининг шикоятлари асосида аниқланиб, телекўрсатувда  мавжуд муаммолар тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Ўрганишлар натижасида жойлардаги кўплаб камчиликлар аниқланди ва тезкор бартараф этилди. Ҳудудлар доирасида ҳал бўлиши қийин бўлган масалалар, ҳусусан ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кредитлар ажратиш, коммунал идоралар билан аҳоли ёки ХУЖМШ қарз муносабатларини ҳал этиш ва муддати ўтган қарздорликларни ундириш ишлари амалга оширилди.

20 Ноябр 2017

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея