Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида маълумотлар базасининг ишончлилиги юзасидан аудит ўтказилди

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида маълумотлар базасининг ишончлилиги ва аудити юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида асосан қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:

- Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги зиммасига тадбиркорлар томонидан тегишли давлат хизматларини олишда рухсат берувчи ва лицензия тартиб-таомилларини максимал соддалаштиришни, сўраладиган ҳужжатлар сонини, уларни тақдим этиш муддатларини қисқартишни назарда тутувчи ягона-ахборот-интеграция тизими жорий этилиши

- Автомобиль транспорт соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар базасини (банкини) шакллантириш, уларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар амалиётида иштирок этиш йўналиши

- Автовокзал (автостанциялар) фаолиятини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тизими

- Маълумотлар базасининг шаклланганлиги, ундан фойдаланиш ва киритилаётган маълумотларни тўғрилигини дастлабки электрон назоратдан ўтказиш масалалари

- Лицензия бериш жараёнини соддалаштириш 

- Ҳокимликлар тизимидаги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан ҳамкорлиги

Шу лар билан бирга Агентлик томонидан очиқ маълумотларни шакллантирилиши ҳамда маълумотлар базасини тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашганлиги ҳолати ҳам ўрганилди.

 

 

 

 

22 Сентябр 2017

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея