Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси ишончлилигини аудитдан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5116-сонли Фармони юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси ишончлилигини аудитдан ўтказилди.
Ўрганиш давомида асосан қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:
- ер фонди ҳисобини юритиш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш электрон реестрдаги маълумотларни тўлиқлиги ва ишончлилиги
- фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ер майдонлари тўғрисидаги электрон маълумотларни шакллантирилиши ва ундан фойдаланишни ташкил этиш
- ер майдонларининг норматив қийматларини аниқлаш
- дастурий таъминотлар/маълумотлар базаларидаги маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда уларнинг тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашганлиги
- Давлат кадастрлари ягона тизимини жорий қилиш ҳолати
- қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича ҳисоб китобларнинг маълумотлар базаси ҳаққонийлиги
- геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш
- қўлланилаётган маъмурий жарималар тўғрисида
Шунингдек, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва уларни амалга оширилиш сифати ва самарадорлиги бўйича хам тўхталиб ўтилди.
8 Ноябр 2017
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |