Маҳаллий бюджетларининг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудити натижалари кенгашларда муҳокама қилинмоқда

“Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонуни ва Бюджет кодексига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудитдан ўтказилди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган ПФ-100-сон Фармон билан маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити натижалари, яъни Ҳисоб палатасининг хулосалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида Ҳисоб палатаси масъуллари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланган.
 
Шу муносабат билан, Ҳисоб палатаси томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокамалар ўтказилиши келишилиб олинди.  
 
Жумладан, 2025 йилнинг 29 май куни Андижон вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Шу билан бирга, 30 майда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн учинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2024 йилдаги ижроси бўйича ҳисоботи тўғрисидаги масала юзасидан Ҳисоб палатаси масъул ходими сўзга чиқди.Шунингдек, 2025 йил 30-май куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг VII-чақириқ 10-сессияси бўлиб ўтди.
 
 
 
 
Мазкур муҳокамалар давомида, Ҳисоб палатасининг маъсул ходимлари томонидан маҳалий бюджетлар ижроси жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ташқи аудит хулосасида акс эттирилгани таъкидланди.
 
Шу билан бирга, Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ 2025 йилдан бошлаб биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этиши белгиланлиги юзасидан айтиб ўтилди.
 
Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий бюджетларга Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғармалари ва Халқаро молия институтлари ҳисобидан ажратилаётган маблағлар бўйича Фармон ижроси юзасидан сўровлар ва назоратнинг ўрнатилиши орқали бюджет маблағларидан оқилона, мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши ва шаффофликни кучайтирилишига эришилади.
 
Ҳозирда Республикамизнинг барча ҳудудларида муҳокамалар олиб борилмоқда.

30 Май 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея