9 май – Хотира ва қадрлаш куни қутлуқ бўлсин!
Муҳтарам Юртдошлар, хурматли фахрийлар!
Сизларни улуғ сана – 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан самимий қутлаймиз.
Асрлар давомида аждодларимизнинг юксак жасорати ва метиндек иродаси авлодлар учун ҳамиша ўрнак бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Эркинлик ва озодлигимиз, тинч ва мусаффо осмонимиз йўлида ўз ҳаётини қурбон қилган ҳамюртларимизнинг муқаддас хотирасига биз доимо ҳурмат бажо келтирамиз.
Шу улуғ кунда Иккинчи жаҳон урушининг аёвсиз майдонларида жанг қилиб, оғир машаққатларни бошдан кечирган қаҳрамонларимизнинг тарихий жасоратини юксак қадрлаймиз ва ҳеч қачон унутмаймиз. Уларнинг шарофати билан эришилган осойишта ва фаровон ҳаётимиз учун ҳамиша шукрона билдирамиз.
Қолаверса, ҳозирда Ватанимиз ҳимояси йўлида фидокорона хизмат қилаётган жасур аскарларимиз ва харбийларимизга самимий миннатдорлик изҳор этамиз. Уларга куч-қувват, ғайрат ва шижоат тилаб қоламиз.
Ватан озодлиги ва юрти тинчлиги учун курашган юртдошларимиз ва уларнинг авлодларини, бутун юртимиз аҳлини Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, азиз Ватандошлар!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси
9 Май 2025
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
