"Хотира ва қадрлаш" куни арафасида
Шу муносабат билан Ҳисоб палатаси жамоаси томонидан Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, жасорат кўрсатган муҳтарам фахрийлар – 1923 йилда таваллуд топган А.И. Горчакова ҳамда 1927 йилда туғилган Ф.С. Фединнинг ҳолидан хабар олинди.
Фахрийларимизнинг хонадонларида самимий суҳбатлар уюштирилиб, уларнинг хотиралари ва жасоратлари тингланди. Бу каби ташаббуслар авлодлар ёдгорлигига айланган қаҳрамонларимизнинг жасоратини унутмаслик, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Улар бизнинг ифтихоримиз, фахримиз ва маънавий таянчимиздир.
Ҳисоб палатаси жамоаси фахрийларимизни яна бир бор байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинч ва файзли ҳаёт тилаб қолади.
7 Май 2025
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
