Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси ишончлилиги бўйича аудит ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5147-сонли Фармони юзасидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси ишончлилиги бўйича аудит ўтказилди.

Ўрганиш давомида асосан ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўлиқлигига ва ўз вақтида янгиланиши эътибор қаратилди.

Жумладан, Давлат корхонаси ва давлат муассасаси реестрларини шакллантириш ва бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш, Давлат мулкини ижарага бериш амалиётида замонавий аҳборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш орқали инсон омилини камайтириш, илгари хусусийлаштирилган Давлат мулкининг объектларидан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобини юритиш, таъсирчан солиқ чоралари қўллаш имкониятини яратиш чоралари ва тегишли ўринларда солиқ, статистика ва кадастр органлари билан маълумот алмашишни йўлга қўйиш масалалари ўрганилди.

Шунингдек, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан белгиланадиган давлат корхонасининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни ҳисоблаш ва Давлат унитар корхоналари ҳисобини юритиш бўйича норматив ҳужжатлар асосида иш юритилишининг амалдаги самарадорлиги шулар жумласидандир.

27 Декабр 2017

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея