Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида Сув хўжалиги вазирлигида Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда ушбу вазирлик ва унинг таркибидаги ташкилотлар, ҳудудий бўлинмаларининг 1000 дан ортиқ раҳбар ва масъул ходимлари (офлайн ва онлайн форматда) иштирок этди.

 

Семинарда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгаришлар, оралиқ назорат механизми, мазкур тизимни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграцияси натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

Семинарда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришга боғлиқ эканлиги алоҳида қайд этилди. 

 

Тадбир жонли интерактив мулоқот форматида ташкил этилди. Президентимиз топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш борасида вазирлик ва тармоқ ташкилотларида юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди. 

 

Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

8 Феврал 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея