Фарғона вилоят ҳокимлигида Президент топшириқлари ижросига доир семинар

Фарғона вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. 

Унда Президент Администрацияси масъуллари, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Атабек Аллаберганов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва бошқарма раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

 

 

Давлатимиз Раҳбари раислигида 2024 йилнинг 3 декабрь куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Унда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Президент томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилган. 

 

Президент Администрацияси ва Ҳисоб палатасидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида мазкур вазифа ва топшириқлар ижросини тўлақонли ташкил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.

27 Январ 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея