Янги йил табриги

Муҳтарам Ватандошлар!
 
Сизни Янги йил байрами билан самимий қутлаймиз. 2024 йил давомида муҳтарам Президентимиз томонларидан мамлакатимиз равнақи, миллатимиз юксалиши ва фуқароларимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. 

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да илм-фан, инновация, IT соҳаси, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди, мамлакатимизнинг иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ўсди.
 
Марказий Осиё минтақаси ва глобал майдонда Ўзбекистон Республикаси муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлатимизнинг ҳалқаро ҳамжамият орасидаги нуфузи янада юксалди. 
 
Муҳтарам Юртдошлар!
 
Янги 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” жонажон Ўзбекистонимиз учун самарали бўлсин ва янги юксак ютуқларни олиб келсин!
 
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва тинчлик-тотувлик тилаб қоламиз. Барча орзу-тилакларингиз ва хайрли ниятларингиз рўёбга чиқсин! 
 
Янги йил барчамизга муборак бўлсин! 
 
Ҳурмат билан,
 
Ҳисоб палатаси жамоаси 

31 Декабр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея