Нидерландия Молия ва иқтисодиёт миллий академиясида ўқув семинар-тренинглар

Нидерландия Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия ва иқтисодиёт миллий академиясида Ўзбекистон мутахассислари учун бюджет тизими, ички аудит ва рақамлаштиришда рискларни бошқариш мавзусига бағишланган ўқув семинарлар ташкил қилинди. 

 

Гаага шаҳрида бўлиб ўтган семинарларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари Абдулазиз Солиев иштирок этди.

 

 

Семинардан кўзланган мақсад - молиявий менежмент ва ички аудит бўйича Голландия тажрибасини ўрганиш, уни Ўзбекистонда молиявий аудит соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга интеграциялаш йўлларини излаш.

 

Ўқув семинарида Нидерландия Олий аудит органи, Давлат ички аудит хизмати, Молия вазирлигининг тажрибали мутахассислари томонидан бюджет тизими, дастурий бюджетлаштириш, ташқи ва ички аудит, рискларни бошқариш бўйича тақдимотлар ташкил қилинди ҳамда муҳокамалар ўтказилди.

 

Иштирокчилар томонидан Нидерландияда дастурий бюджетлаштириш амалиётининг афзалликлари ва мураккабликлари, ташқи ва ички аудит тузилмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, рақамлаштирилиш, ходимлар малакасига қўйилган талаблар, давлат идораларида рискларни бошқариш тизимининг жорий этилиши бўйича илғор тажрибалари ўрганилди.

 

Нидерландия тажрибаси Ўзбекистонда ички аудит ва назорат тизимини янада ривожлантириш йўналишида амалий жиҳатдан фойдали бўлди. Жумладан, илғор халқаро тажрибалар асосида давлат идораларида рискларни бошқариш тизимини жорий этиш, ички аудит тузилмалари фаолиятини рақамлаштириш, ходимлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш борасида янги билим ва кўникмалар ҳосил бўлди.

 

20 Сентябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея