Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатлар учун аудит бўйича семинар
Ҳисоб палатаси делегацияси ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Олий аудит органлари учун давлат аудити бўйича Хитойда бўлиб ўтган семинарда иштирок этди.
Семинар Нанкин шаҳрида жойлашган Хитой Миллий аудит идораси ҳузуридаги Aудит соҳасида кадрларни тайёрлаш институтида ташкил этилди.
8 кунлик семинарда Хитойда давлат аудити назарияси ва амалиётини ривожлантириш, жумладан, катта маълумотлардан (big data) фойдаланган ҳолда аудитни ўтказиш бўйича Хитой тажрибаси, капитал фондларга инвестициялар, атроф-муҳитни бошқариш ва экотизимни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя соҳасида аудит ташкил қилиш бўйича муҳим маълумотлар тақдим этилди.
Иштирокчилар интерфаол усуллар орқали миллий модернизация ва барқарор ривожланишда Олий аудит органларининг ролини ошириш механизмлари бўйича янги амалий кўникмаларга эга бўлди.
Тоза энергияда ишлайдиган транспорт воситаларининг жойига чиққан ҳолда тадқиқотлари ташкил этилди. Шунингдек, тезюрар поездлар, қишлоқ хўжалиги инновациялари, юқори технологияли роботларни яратиш бўйича олиб борилган изланишлар натижалари тақдим этилди.
Тадбирлар доирасида Хитой Миллий аудит идорасининг Нанкин бошқармасига, шунингдек, Ляонин провинцияси аудит бошқармасига ташрифлар ташкил этилди. Иштирокчилар Хитой Миллий аудит идорасининг ҳудудий миқёсдаги фаолияти билан яқиндан танишди.
16 Сентябр 2024
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея