Бангладеш Олий аудит органи вакиллари билан учрашув

Ҳисоб палатасида Бангладеш Олий аудит органи аудиторлари билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Ундан кўзланган мақсад икки муассаса ўртасидаги алоқаларни мустақкамлашдан иборат.

Учрашувда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев сўнгги даврда амалга оширилган трансформацион жараёнлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берди. Ҳисоб палатаси томонидан аудит жараёнлари халқаро профессионал стандартлар (ИССАИ) асосида амалга оширилаётгани таъкидланди.
 
 
 
 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Бангладеш Олий аудит органи билан алоқаларни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратиши айтиб ўтилди. Икки муассаса ИНТОСАИ ва АЗОСАИ каби халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорик қилиб келмоқда.
 
Маълумот ўрнида: Бангладеш Олий аудит органи – Бош Назоратчи ва Aудитор идораси деб аталади. У 1973 йилда мамлакатнинг мустақил органи сифатида тузилган. Ушбу муассасанинг асосий вазифаси – давлат даромадлари ва харажатлари аудитини ўтказиш, уларнинг молиявий қоидаларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш. У ўз йиллик ҳисоботини Республика Президентига, сўнгра Парламентга тақдим этади.
 
Бангладеш Олий аудит органи вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. 
 
Томонлар халқаро аудит методологияларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, ИНТОСАИ ва АЗОСАИ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
 

21 Ноябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея