18 ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Муҳтарам ватандошлар!
 
18 ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. 
 

Байроғимиз Ватанимиз мустақиллиги ва озодлиги, тинчлиги ва барқарорлигининг тимсоли бўлиб келмоқда. Қолаверса, байроғимиз халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистон тўлақонли суверен давлат сифатида тан олинганининг рамзидир.
 
Байроғимизнинг ҳар бир ранги ва ҳар бир белгиси чуқур тарихий ва маънавий маънога эга. Ушбу миллий рамзимиз олижаноб халқимизга мос бўлган саховат, шон-шараф, ғурур ва жасоратни ўзида мужассам этган. 
 
Бундан кейин ҳам Давлат байроғимиз халқимизни ҳамжиҳатликда бирлаштириб, бутун дунё бўйлаб баланд қад ростласин!
 
Азиз юртдошлар!
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Ҳисоб палатаси Сизларни муборакбод этади!

18 Ноябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея