Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича вебинар
Ҳисоб палатаси томонидан Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-100-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган вебинар ташкил этилди.
Унда 170 га яқин Инспекция, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ҳисоб палатасининг аудиторлари томонидан “Давлат аудити” дастуридан фойдаланиш, 2025 йил учун иш режаларини тузиш, Ҳисоб палатаси томонидан вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Вебинар интерактив мулоқот форматида ташкил этилиб, “Давлат аудити” дастуридан фойдаланиш борасида вазирлик ва идораларда юзага келаётган муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.
Ҳисоб палатаси масъул ходимлари томонидан мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
15 Ноябр 2024
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея