БАЙРАМ ТАБРИГИ

Халқимиз саломатлигини асраб-аввайлашдек масъулиятли йўлда шараф билан меҳнат қилаётган сиз, азиз шифокорларимизни Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Халқимиз саломатлигини асраб-аввайлашдек масъулиятли йўлда шараф билан меҳнат қилаётган сиз, азиз шифокорларимизни Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Дунёда тенгсиз неъмат ҳисобланган инсон соғлиғини сақлаш, беморларнинг дардига дармон бўлишни ўзининг олий бурчи деб билган тиббиёт ходимларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари бошчилигида аҳолимиз учун сифатли ва малакали тиббий хизмат тизимини яратиш энг устувор вазифа этиб белгиланди. Ушбу соҳада муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар кўпайтирилди, соҳанинг моддий-техник базаси ошди, хизматлар тармоғи кенгайди, хусусий секторга янги имкониятлар берилди ва, албатта, соҳа вакилларининг салоҳияти ривожланди.

Аҳолимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ҳар бир фуқаронинг саломатлигини асраш, соғлиқни сақлаш соҳасини халқчил тизимга айлантириш йўлида бундан кейин ҳам бутун куч-ғайратингизни сафарбар этишингизга ишонамиз.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Яна бир бор барчангизни касб байрамингиз билан қутлаймиз. Келгуси шарафли ва олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Элимиз саломатлиги йўлидаги савобли меҳнатларингиз бардавом бўлсин! Халқимиз олдида ҳамиша юзингиз ёруғ бўлсин!

Доимо соғ-саломат бўлинглар, азиз шифокорлар!

 

Самимий тилаклар билан,

 

Ҳисоб палатаси раиси

А. Бобоев

10 Ноябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея