Ҳисоб палатасида Жаҳон банки консултантлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ҳисоб палатасида Жаҳон банкининг «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳаси доирасида молиявий бошқарув бўйича етакчи консултант Арман Ватян бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар Ўзбекистонда давлат молиявий назорат тизмини такомиллаштиришга қаратилган амалий ишлар юзасидан муҳокамалар ўтказди.
 
Учрашувда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ушбу муассасада сўнгги даврда амалга оширилган трансформацион жараёнлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берди.
 
 
 
 
Хусусан, таъкидланганидек, жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-100 сонли Фармонига мувофиқ, Ҳисоб палатасига янги ваколатлар берилиб, унинг олдида янги вазифалар белгиланди. Ҳисоб палатаси ўтказаётган аудит шакллари кенгайди. Янги стратегик ва IT-аудит йўналишлари жорий қилинди. Онлайн ва вертикал назоратни кучайтириш мақсадида масофавий аудит жараёнлари янги мазмун касб этди.
 
Учрашувда Жаҳон банки ва Ҳисоб палатаси ўртасида ташқи аудит жараёнини рақамлаштириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан янги келишувларга эришилди.
 
Томонлар қатор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини белгилаб олди.

9 Октябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея