БАЙРАМ ТАБРИГИ

Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар,
 
Сизларни бугунги қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. 
 
 

Ҳозирда мамлакатимизнинг давлат молиявий назорати тизимида, қолаверса, ушбу соҳа учун етук мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларида кўплаб устозу мураббийларимиз меҳнат қилиб келмоқда. 
 

Сизлар чуқур билимингиз, ҳалол меҳнатингиз, иш тажрибангиз билан соҳага маъно олиб кириб, барчамиз учун муносиб ибрат бўлиб келмоқдасиз. Юртимизнинг молиявий назорат соҳасида сифат ва самарани таъминлашда биз Сизларга таянамиз. 

Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар,

Бутун билим ва тажрибангизни соҳамизнинг ривожи ва кадрларимизнинг салоҳияти учун бахшида этиб келаётган Сиз азиз Устозларга яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирамиз. 
 

Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда Сизларга куч-қувват, янги зафарлар, оилангизга эса файзу барака тилаб қоламиз. 
 

Шогирдларингиз Сизларга муносиб давомчи бўлсин. Ҳамиша юртимиз ардоғида бўлинг!

 

Юксак эҳтиром ила,

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

1 Октябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея