Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ижро интизомига бағишланган ўқув-амалий семинар
Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ушбу муассаса раҳбарияти ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
30 нафардан ортиқ иштирокчиларни жамлаган семинарда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгартиришлар, оралиқ назорат механизми, мазкур тизимни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграцияси натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Семинарда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришга боғлиқ эканлиги
алоҳида қайд этилди.
Тадбир жонли интерактив мулоқот форматида ташкил этилди. Президентимиз топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш борасида Савдо-саноат палатасида юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди. “Ijro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш юзасидан берилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, уларни амалиётга жорий этиш юзасидан “Юникон-софт” МЧЖга таклиф юборилди.
Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.
11 Сентябр 2024
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея