Савдо-саноат палатасида ижро интизомига бағишланган ўқув-амалий семинар

Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида Савдо-саноат палатасида ушбу муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.  

40 нафардан ортиқ раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этган семинарда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгаришлар, оралиқ назорат механизмининг мақсади ва ишлаш тартиби, мазкур тизимга интеграция қилинган дастурлар натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
 
Семинарда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришга боғлиқ эканлиги алоҳида қайд этилди. 
 
 
 
 
Тадбир жонли интерактив мулоқот форматида ташкил этилди. Президентимиз топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш борасида Савдо-саноат палатасида юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди. “Ijro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш юзасидан берилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, уларни амалиётга жорий этиш юзасидан “Юникон-софт” МЧЖга таклиф юборилди.
 
Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

5 Сентябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея