Президент Фармони
Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Ушбу шарафли медал Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун мукофотланади.
Ҳисоб палатаси жамоаси Меҳриддин Раззоқовични ушбу юксак мукофот билан самимий қутлаб, унинг бундан кейинги фаолиятига янги муваффақиятлар тилайди.
Серқирра меҳнат фаолиятингизнинг давлат миқёсдаги эътирофи муборак бўлсин!
26 Август 2024
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея