Соғлиқни сақлаш вазирлигида ижро интизомига бағишланган ўқув-амалий семинар

Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу муассаса ва унинг таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди.  

Унда 50 нафардан ортиқ раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этди.
 
Семинар иштирокчиларига “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгаришлар, оралиқ назорат механизмининг мақсади ва ишлаш тартиби, мазкур тизимга интеграция қилинган дастурлар натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
 
Семинарда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришга боғлиқ эканлиги алоҳида қайд этилди. 
 
 
Семинар жонли мулоқот шаклида ташкил этилди.
 
Ижро интизоми билан боғлиқ муаммолар ва тизимдаги ўзгаришлар бўйича савол ва таклифлар эшитилди. Мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
 
Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

27 Август 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея