Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ижро интизомига оид амалий семинар

Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ушбу муассаса ва унинг таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди. 

Унда 50 нафардан ортиқ раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этди.
 
Семинар иштирокчиларига “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгаришлар, оралиқ назорат механизмининг мақсади ва ишлаш тартиби, мазкур тизимга интеграция қилинган дастурлар натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
 
 
Тадбир жонли интерактив мулоқот форматида ташкил этилди. Президентимиз топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш борасида вазирлик ҳамда тармоқ ташкилотларида юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.
 
Ҳисоб палатаси маъсул ходимлари томонидан мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
 
Вазирлик масъулларининг “Ijro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалари эшитилиб, амалиётга жорий этиш юзасидан “Юникон-софт” МЧЖга таклиф юборилди.
 
Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

20 Август 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея