Оила ва хотин-қизлар қўмитасида ижро интизоми бўйича ўқув семинар

Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ҳамда “UNICON.UZ” МЧЖ масъуллари иштирокида Оила ва хотин-қизлар қўмитасида ушбу муассаса ва унинг таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди. 

Унда 40 нафарга яқин раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгаришлар, оралиқ назорат механизмининг мақсади ва ишлаш тартиби, мазкур тизимга интеграция қилинган дастурлар натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Семинарда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришга боғлиқ эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Бу борада ҳар бир раҳбар ва ходим зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга жиддий ёндашиши, шахсий масъулият ва жавобгарликни унутмаслик лозимлиги таъкидланди. 

 

 

Семинар жонли мулоқот шаклида ташкил этилди.

Ижро интизоми билан боғлиқ муаммолар ва тизимдаги ўзгаришлар бўйича савол ва таклифлар эшитилди. Мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

 

15 Август 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея