Ўзбекистон ва Ҳиндистон Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги саҳифаси

Бугунги кунда Ҳисоб палатасида чуқур трансформацион жараёнлар жадал амалга оширилмоқда. Уларнинг мақсади Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтиришдан иборат.

Хусусан, жорий йилнинг 10 июль куни Президентимизнинг “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-100-сонли) Фармони қабул қилинган эди. 

Фармонга кўра Ҳисоб палатасининг фаолият кўлами кенгайиб, унинг олдига янги вазифалар белгиланган. Улар қаторида молиявий аудит билан бир қаторда самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини ўтказиш. 

Фармонда Стратегик ва ахборот технологиялари аудити турларини жорий этиш ҳам белгиланган. Ушбу барча трансформацион жараёнларни илғор халқаро стандартлар асосида амалга ошириш кўзда тутилган.

Шу мақсадда Ҳиндистон Бош назоратчиси ва аудитори Гириш Чандра Мурму бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Ҳисоб палатасига ташриф буюрди. 

Ташрифдан кўзланган мақсад – икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, Ҳиндистон ва Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш.

Ҳиндистон Олий аудит органи 150 йиллик тарихга эга бўлиб, ҳозирда унинг тизими доирасида 50 мингга яқин аудитор фаолият юритади. Ҳиндистон Олий аудит органи халқаро стандардларни жорий қилиш, айниқса, ахборот технологиялари аудити ва сунний интеллект соҳасида салмоқли тажрибага эга муассаса саналади. У БМТ тизимидаги кўплаб халқаро ташкилотларнинг аудит фаолиятида иштирок этиб келмоқда.

Ҳиндистон Олий аудит органи раҳбари, Осиё Олий аудит органлари ташкилоти (АЗОСАИ) раиси Гириш Мурмунинг Ўзбекистонга ташрифи икки муассаса ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.

 

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси Адиз Бобоев билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Унинг доирасида ахборот технологияларини жорий қилиш, халқаро аудит соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

 

 

Томонлар бугунги кунда глобал бўлган муаммоларни биргаликда ўрганиш (хусусан, иқлим ўзгаришлари, сув захиралари танқислиги, сунний интеллект муаммолари аудити) борасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирди.

Қолаверса, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ходимларини “Самарадорлик аудити”, “Молиявий аудит”, “Мувофиқлик аудити”, “IT-аудит” каби йўналишларда Ҳиндистон Олий аудит органи қошидаги Ахборот тизимлари вa аудит халқаро маркази (iCISA)да амалиётни ўташ бўйича келишиб олинди.

 

 

Ташриф доирасида Ҳиндистон делегацияси Тошкент шаҳрининг ҳинд тилига ихтисослаштирилган 24-мактаб, Ҳиндистон Маданият маркази фаолиятини кўздан кечирди, шунингдек, делегациянинг Самарқанд шаҳрига ташрифи ташкил қилинди ҳамда Делегация аъзолари Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашиб, шаҳарнинг тарихий обидалари билан танишдилар.

Учрашув очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди.

 

13 Август 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея