Маданият вазирлиги тизимида бюджет маблағларининг сарфланиши муҳокама қилинди

Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан Бош прокуратура, Маданият вазирлиги тизим ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг 7 ойи давомида соҳага ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 16-январ куни Президент бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия ҳамда Маданият вазирликлари томонидан қўшма қарор тасдиқланган бўлиб, унинг асосида соҳага ажратилган бюджет маблағларининг оқилона сарфланиши назорат қилиб борилмоқда.

Ушбу йиғилишда вазирликда ташкил этилган “Ситуацион марказ” фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Мониторинг портали” ва Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинганлиги ҳамда хавфни таҳлил этиш (риск-анализ) тизими асосида ноқонуний харажатларнинг олдини олиш бўйича доимий равишда таҳлиллар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда Ҳисоб палатаси ходими Э. Сапаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 10-июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-100-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан тизим ташкилотлари раҳбарларига ўқув семинар ташкил қилинди. 


 

Йиғилиш якуни бўйича Маданият вазирлиги тизимида келгусида соҳадаги барча жараёнларни қамраб олган Ягона бошқарув ахборот тизимини йил якунига қадар ишга туширилишини таъминлаш масаласи белгилаб олинди. Шу билан бирга, илғор хорижий давлатларнинг маданият ва санъат соҳаси молиялаштириш тизимини ўрганиш ҳамда унинг ижобий томонларини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

7 Август 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея