Осиё тараққиёт банки билан музокаралар ўтказилди

2024 йил 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида миссия раҳбари Рут Фаррант бошчилигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) экспертлар гуруҳи билан “Молиявий бошқарув” соҳасидаги лойиҳа доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар Ўзбекистонда Давлат молиявий бошқарув тизимини такомиллаштириш доирасида ўзаро ҳамқорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан муҳокамалар ўтказди.

 

Учрашувда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ушбу муассасадаги трансформацион жараёнлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берди.

 

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-100 сонли Фармонига мувофиқ, Ҳисоб палатаси янги мақомга эга бўлиб, унинг мустақиллиги оширилганлиги, аудит шакллари кенгайтирилганлиги таъкидланди. Стратегик ва IT-аудит йўналишлари жорий қилинди. Онлайн ва вертикал назоратни кучайтириш мақсадида масофавий аудит жараёнлари янги мазмун касб этди.

 

Учрашувда ОТБ томонидан Ҳисоб палатаси билан Давлат молиявий бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, ташқи аудит жараёнини рақамлаштириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

 

Томонлар қатор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини белгилаб олди.

 

19 Июл 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея