Давлат бюджети маблағларининг самарали мониторинги бағишланган йиғилиш

Давлатимиз Раҳбари томонидан 2024 йил 16 январдаги йиғилишда жорий йилда давлат бюджети маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан таъсирчан назорат ва мониторинг тизимини ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган.

Унга асосан, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ва Давлат бюджетидан энг кўп маблағ олувчи 12 та вазирликларда маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишини таъминлаш бўйича Қўшма қарорлар қабул қилинди. 

Ушбу қарорлар билан республиканинг барча ҳудудларида аниқ топшириқлар ижросига қаратилган тегишли ишчи гуруҳлар тузилди. Вазирликларнинг “йўл хариталари” тасдиқланиб, уларда меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ва рақамлаштириш билан боғлиқ 210 дан ортиқ вазифалар белгиланди. 

Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура раҳбарияти ва масъуллари томонидан ҳудудларда ҳам бюджет маблағларини ортиқча режалаштирилишини олдини олиш бўйича профилактик назорат тадбирлари олиб борилди ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. 

Бугун Ҳисоб палатаси раиси А.Бобоев ва Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида бўлиб ўтган таҳлилий учрашувда вазирликлар томонидан давлат бюджети маблағларини мақсадли ишлатилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

 

 

Йиғилишда Ҳисоб палатасида ташкил қилинган “Масофавий назорат” марказининг фаолиятига урғу берилди. Вазирликларнинг ички аудит хизматлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш (комплаенс) назорат тузилмаларининг фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди. 

Тадбирда вазирликларда ташкил қилинган “ситуацион марказ”лар фаолиятини самарали ишлатиш, риск-таҳлил жараёнларининг натижаларини яхшилаш бўйича чоралар кўриш топшириғи берилди.

 

Йиғилиш очиқ ва таҳлилий руҳда бўлиб ўтди. 

 

3 Май 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея