“Давлат аудити” дастурининг фаолиятига бағишланган амалий семинар

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300 сонли Фармонига асосан, давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан, ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатларни бир тизимда жамлаш мақсадида Ҳисоб палатаси томонидан “Давлат аудити” дастурий комплекси яратилган эди.

 

Дастурдан кўзланган устувор мақсад – бюджет ташкилотларидаги текширувларни тартибга солиш, назорат тадбирларининг самарадорлигини ошириш ва назорат жараёнларида инсон омилини камайтириш.

Ҳозирда ушбу дастурдан давлат молиявий назорат органлари тўлиқ фойдаланиб келмоқда ва жорий йилда ушбу дастур Ҳисоб палатаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда замонавий тўлиқ қайта такомиллаштирилди.

Унга киритилган қўшимча ва ўзгаришларни фойдаланувчиларга атрофлича тушунтириш мақсадида Ҳисоб палатаси масъул ходимлари томонидан амалий семинар ташкил этилди. 

Тадбирда 90 дан зиёд Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари ва аудиторлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, “Давлат аудити” дастурининг янги кўриниши жами 19 та блок (ички модул), 28 та бўлим ва 261 та функциядан ташкил топган. Шундан, 10 та блок (ички модул), 14 та бўлим ва 119 та функция янгидан яратилиб, мавжуд модул ва функциялар такомиллаштирилди. 

 

Ҳисоб палатаси томонидан дастурий комплексдан самарали фойдаланиш усуллари ҳамда ўтказилган назорат тадбирлари натижаларини тизимга тўғри киритиш юзасидан йўналиш ва тавсиялар берилди.

 

 

30 Апрел 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея