Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Азиз юртдошлар!

Барчангизни Рамазон ҳайити билан самимий қутлаб, сизларга юксак эҳтиром ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

 

 

Муборак Рамазон ойида соф дилдан қилган барча амалларингиз қабул бўлсин!

Янги Ўзбекистонда ҳамма миллат ва дин вакиллари учун виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ўзига хос тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

Илм-фан ва маърифат тараққиёти учун ноёб ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг меросига ҳурмат бажо айлаб, уларнинг қадамжолари обод қилинмоқда.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни улуғ неъмат деб билиб, уни асраб-ардоқлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган динлар ва миллатлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш барчамизнинг бурчимиздир.

Бугунги Рамазон ҳайити айёмида Яратгандан сиз, азизларга, оила аъзоларингиз ва яқинларингизга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Барча эзгу тилак ва ниятларингиз амалга ошсин! Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

 

Ҳисоб палатаси раиси А.Бобоев

 

10 Апрел 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея