Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги устувор вазифалари

“Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси” тўғрисидаги Қонуннинг 38-моддасига мувофиқ Ҳисоб палатасининг 2024 йил учун назорат ишларининг йиллик дастури тасдиқланган.

 

 

Унга мувофиқ, Ҳисоб палатаси ваколатларига кирувчи масалалар устидан таъсирчан тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда 63 та назорат тадбирлари режалаштирилди.

Жумладан:

- Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ва баҳолашдан ўтказиш юзасидан 1 та;

- Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича хулоса бериш юзасидан 1 та;

- бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳамда давлат харидларининг қонунийлигини назорат қилиш бўйича 21 та;

бюджетга қўшимча даромад манбаларини жалб этиш юзасидан 10 та;

- субсидияларни мақсадли ва самарали ишлатилишини назорат қилиш 8 та;

- давлат қарзи ҳисобига амалга оширилган лойиҳаларни аудити бўйича 7 та;

- пул-кредит ва валюта сиёсатини назорат қилиш 3 та;

- бошқа йўналишларда 12 та назорат тадбирлари белгиланди.

 

 

31 Январ 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея