“Ernst & Young” Марказий Осиё аудиторларининг салоҳиятини оширишга кўмаклашади

Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатлари Олий аудит органларининг салоҳиятини оширишга қаратилган йирик лойиҳани бошламоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан “Ernst & Young” компанияси консультант сифатида танланган. 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Олий аудит органлари вакиллари иштирокида Жаҳон банки ва “Ernst & Young” лойиҳа бошқаручилари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.  

Унда лойиҳанинг режали босқичлари билан боғлиқ тафсилотлар муҳокама қилинди. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Олий аудит органлари ходимларининг молиявий ва самарадорлик аудити бўйича тажрибасини ошириб, халқаро аудит стандартларини жорий қилиш жараёнида кўмак бериш. 

Иштирокчилар томонидан давлат сектори фаолиятини молиявий ва самарадорлик аудитидан ўтказиш амалиёти бўйича зарур методологияларни ишлаб чиқиш масаласи қайд қилинди. 

Шу билан бирга, лойиҳани амалга ошириш жараёнида “Ernst & Young” консултантлари иштирокида махсус тренинглар ўтказиш ҳамда синов тариқасида Марказий Осиё мамлакатлари Олий аудит органлари томонидан параллел аудит тадбирларини ташкил қилиш юзасидан келишилди. 

 

18 Март 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея