“Ижтимоий аудит” мавзусида халқаро ўқув семинар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий молиявий назорат органларининг 2023-2024-йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурига мувофиқ, Қозоғистон Олий аудит палатаси томонидан “Ижтимоий аудит” (“Social Audit”) мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Миср, Ҳиндистон, Покистон, Мўғулистон, Мьянма, Непал, Қатар ва Ўзбекистон Олий аудит органлари вакиллари иштирок этди.

Қозоғистон Олий аудит палатаси аъзоси М.Бортник семинар иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилиб, ижтимоий дастур ва лойиҳалар соҳасида самарали давлат бошқарувини ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ижтимоий хизматлар сифатини оширишда ижтимоий аудитнинг муҳим ролини таъкидлади. 

Семинар давомида Қозоғистон, Миср, Ҳиндистон, Покистон ва Мьянманинг вакиллари ўз мамлакатларида ижтимоий аудит ўтказиш бўйича шаклланган миллий тажриба ва амалиётлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили ушбу муассаса томонидан давлат бошқаруви органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши устидан назорат қилиш борасидаги тажрибаси юзасидан тақдимот қилди.

Семинар жонли мулоқот шаклида ташкил қилинди.

 

13 Март 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея