“Ижро интизоми – самарадорлик омили” мавзусидаги ўқув-амалий семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон Қарори билан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмаларининг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини белгилаш топширилган.

 

Шунингдек, 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонга асосан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмаларининг назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш белгиланган. 

Шу муносабат билан Ҳисоб палатаси томонидан Президент Администрацияси Назорат инспекцияси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ҳамда ижро интизоми бўлинмаси бошлиқлари иштирокида “Ижро интизоми – самарадорлик омили” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда жами 1000 га яқин масъуллар иштирок этди. 

 

 

 

 

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад – соҳа учун масъул бўлганлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, ўтган йилда амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар муҳокама қилиш. Тадбирда бу борада масъул ижрочиларда юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таҳлилий фикрлар алмашилди.

Шу билан бирга, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда «Ijro.gov.uz» электрон тизимининг аҳамиятини янада ошириш масалалари ҳамда унинг фаолияти билан боғлиқ янгилик ва ўзгаришлар муҳокама қилиниб, масъуллар томонидан янги таклифлар қабул қилинди.

Ўқув-амалий семинар жонли мулоқот шаклида ўтказилди.

 

12 Март 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея