8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик

Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!


Сиз, азизларни, гўзал баҳор байрами – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизларга юксак ҳурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз.

 

Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, жамият ва оиланинг устуни бўлган хотин-қизларимизни ҳурмат қилиш доно халқимиз учун азалдан юксак қадрият бўлиб келган. Зеро сизлар билан ҳаётимиз мазмунли, хонадонларимиз эса нурафшондир. Сизлар ҳар бир соҳада гўзал ибрат ва намуна кўрсатиб келасизлар.

Ҳисоб палатасининг фаолиятида ҳам азиз опа-сингилларимиз алоҳида ўринга эга. Улар ўз ақл-заковати, туганмас меҳри ва фидойилиги билан доимо барчага ўрнак бўлиб келмоқдалар. Уларнинг билиму тажрибаси ва ташаббускорлигига биз ҳар бир ишимизда таянамиз. Мунис опа-сингилларимизнинг бундан кейинги меҳнат фаолияти ҳам унумли ва баракали бўлсин. 

Муҳтарама опа-сингиллар! 
 

Яна бир бор бугунги гўзаллик ва нафосат байрами билан сизларни самимий қутлаймиз. Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва фарзандларингизнинг камолини тилаб қоламиз. Ризқу насибангиз ҳамиша зиёда бўлсин! Баҳор кайфияти сиз, азизларга, доимо ҳамроҳ бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

 

8 Март 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея