Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган ўқув-амалий семинар

Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси томонидан МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий молиявий назорат органлари билан тажриба алмашиш мақсадида онлайн форматда ҳалқаро ўқув семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этди. 

Тадбирнинг мавзуси: “Коррупцияга қарши кураш чораларини такомиллаштириш орқали ҳалоллик муҳитини шакллантиришда олий аудиторлик органларининг роли”.

 

Семинарда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • Олий аудит органларининг коррупцияга қарши соҳасидаги фаолияти, илғор механизм ва воситалар (аудит тадбирлари, коррупция компонентини аниқлаш методологиясини ишлаб чиқиш, тавсиялар, профилактика чоралари);
  • рақамли технологияларни ривожлантириш ва уларни Олий аудит органларининг коррупцияга қарши фаолиятига татбиқ этиш.

 

Сўнг Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси аудиторлари томонидан коррупция хавфини аниқлаш ва баҳолаш бўйича қатор услубий тавсиялар ва асосий қоидалар тақдим қилинди.

 

 

26 Январ 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея