“Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш муаммолари” мавзусидаги халқаро конференция
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Миллий ва халқаро экспертларни жамлаган ушбу тадбирда Ҳисоб палатасининг вакиллари ҳам ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Ҳисоб палатаси шўъба мудири, иқтисод фанлар номзоди З.Иватов сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг республика молиявий назорат идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича олиб бораётган фаолияти бўйича маълумот берди.
Хусусан, вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари ташкил этилгани, 2022 йилдан бошлаб “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилгани, Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳуқуқий мақомларии ўзгартирилганлиги таъкидланди. Маърузачи бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш, қонунбузилишлар профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш мақсадида Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилганлигига урғу берди.
Ҳисоб палатасининг бош инспектори С.Усманов ушбу муассасанинг хорижий олий аудит органлари билан конструктив мулоқоти юзасидан маълумот берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ИНТОСАИ, АЗОСАИ, ЭКОСАИ, МДҲга аъзо мамлакатлар Олий назорат органлари раҳбарлари кенгаши ва ЭКОСАИнинг Аудит бўйича қўмитасининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатидаги халқаро сайъ-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Ушбу халқаро илмий-амалий конференция интерактив тарзда ташкил қилинди.
17 Ноябр 2023
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |