ШҲТга аъзо давлатларнинг экологик аудит бўйича семинари

Хитойда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг экологик аудит муаммоларига бағишланган семинари бўлиб ўтди. Тадбир гибрид форматда ташкил қилинди. 

Унда ШҲТга аъзо ва кузатувчи бўлган 15 та давлатнинг Олий аудит органларидан 40 дан ортиқ делегатлар иштирок этиб, “Aтроф-муҳит аудити” мавзусида ўзаро тажриба алмашишди.

 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг вакиллари ҳам видеоалоқа орқали иштирок этди. 

 

Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш устидан самарали назоратни олиб бориш, aтроф-муҳитни яхши бошқаришни тарғиб қилиш, унинг тегишли қонунчилик ва ички талабларга мувофиқлигини баҳолаш масалалари кун тартибидан ўрин олди. 

 

9 Декабр 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея