БАЙРАМ ТАБРИГИ

Муҳтарам ватандошлар!

Сизларни қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. 

 

 

Азалий миллий қадриятларимиз ва замон талабларини ифода этувчи Бош Қомусимиз Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда.

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлашдай шарафли вазифалар учун Конституциямиз ҳаётбахш куч сифатида хизмат қилмоқда.

Қолаверса, Бош Ҳужжатимиз ватандошларимизнинг эътирофига сазовор бўлиб, халқаро ҳамжамият орасида ҳам улкан сиёсий ва маънавий маънога эга манба сифатида юксак ҳурмат қозонди.

Қадрли ҳамюртлар!

Ҳозирги кунда давлатимизнинг молиявий ресурсларини самарали бошқариш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш йўлида Конституциямиз асосий ҳуқуқий фундамент бўлиб келмоқда.

Бундан кейин ҳам биз Бош Қомусимизда мужассам этилган илғор ғоя ва тамойилларга содиқ қолиб, мамлакатимизнинг молиявий назорати тизимини жаҳон андозалари билан уйғун тарзда такомиллаштириб борамиз.

Зеро Конституциямиз нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш ва уларга сўзсиз амал қилиш – бу барчамизнинг масъулиятимиз ва шарафли бурчимиздир.

Азиз юртдошлар!

Яна бир бор халқимизнинг таянчи бўлган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги шодиёнаси билан самимий қутлаймиз.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги тинимсиз меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

 

Юксак эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

 

7 Декабр 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея