Ҳисоб палатаси жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида иштирок этди
Республикамизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг худудларда дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенгайиб бормоқда.
Ушбу жараёнга Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштироқ этмоқда.
Жумладан, Ҳисоб палатасининг раҳбарияти ва ҳодимлари томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 300 туп павлония, қарағай, қайин, манзаралари дарахтлар ҳамда 100 туп олча, ўрик ва олма мевали дарахтлар ўтқазилди.
Шунингдек, тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиниб, 20 та шахсий хонадонларга 80 туп мевали дарахтлар экилди.
2 Декабр 2023
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея