“Олий аудит органларининг халқаро стандартлари” мавзусидаги тренинг курси
Ислом мамлакатларининг статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ва малака ошириш маркази (SESRIC) Туркия Ҳисоб суди билан ҳамкорликда “Олий аудит органларининг халқаро стандартлари” мавзусида икки кунлик ўқув-тренинг курсини ташкил этди.
Онлайн видео конференция платформаси орқали ўтказилган тадбирда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатларнинг Олий аудит органлари, тегишли вазирликлар вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.
Ўқув-тренинг курсининг мақсади иштирокчиларнинг халқаро стандартлар ва Олий аудит органларининг илғор тажрибалари ҳақидаги билим ва тушунчаларни оширишдан иборат бўлди.
Экспертлар томонидан иштирокчиларга давлат сектори субъектларини аудитдан ўтказиш жараёнидаги халқаро стандартлар билан уйғун тамойиллар, методологиялар ва услублар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Икки кунлик ўқув-тренинг курси қуйидаги ихтисослашган мавзуларни қамради:
• ИНТОСAИ Профессионал баёнотлар дастурига кириш
• Давлат сектори аудитининг асосий тамойиллари ва Олий аудит органларига қўйиладиган ташкилий талаблар (ИССAИ)
• Молиявий аудит тамойиллари ва стандартлари
• Олий аудит институтларининг халқаро ташкилоти (ИНТОСAИ)нинг тамойиллари ва ИНТОСAИ йўриқномалари
Шу билан бирга, асосий эътибор ИҲТга аъзо мамлакатларнинг Олий аудит органлари ўртасида билим ва тажриба алмашиш учун ўзаро ҳамкорлик платформасини ривожлантишга қаратилди.
8 Ноябр 2023
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея