Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 6 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 31 июлда маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова) 174-моддасининг бешинчи хатбошисидаги «замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 384-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 4-модда:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш»;

бешинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш»;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш»;

2) қуйидаги мазмундаги 211 ва 212-моддалар билан тўлдирилсин:

«211-модда. Ҳисоб палатасининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган давлат харидларининг самарадорлиги ва қонунийлигининг аудитини ўтказади;

давлат харидларини амалга ошириш механизмлари, тартиб-таомиллари ҳамда усулларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган таклифларни тайёрлайди.

212-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, давлат молиявий назорат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши устидан назоратни амалга оширади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотни жойлаштириш муддатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади»;

3) 22-модда:

номидаги ва биринчи хатбошисидаги «тушумларининг тўлиқлигини» деган сўзлар «тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади ва назорат қилади»;

4) 24-модданинг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5) 26-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«яширин иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келадиган омилларни таҳлил қилади, уларни бартараф этиш механизмларини жорий этишга доир таклифларни тайёрлайди ва киритади»;

6) 28-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг маълумотлар базаларини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан мониторингни ва доимий назоратни амалга оширади ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади»;

7) қуйидаги мазмундаги 291-модда билан тўлдирилсин:

«291-модда. Ҳисоб палатасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси давлат бошқаруви органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат иштироки улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасида:

коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади ва назорат қилади ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини ўз вақтида жорий этишга ва унинг самарали фаолият кўрсатишига монелик қилаётган омилларни аниқлайди, шунингдек уларни тизимли равишда таҳлил қилади»;

8) 30-модданинг ўн еттинчи хатбошисидаги «шунингдек олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги учун, шу жумладан уларнинг ижроси жараёни тўғрисидаги ахборот «ijro.gov.uz» ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, расмиятчиликка ҳамда масалаларни ҳал этиш муддатлари бузилишига йўл қўйилганлиги» деган сўзлар «тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан уларнинг ижро этилиши жараёни тўғрисидаги ахборот «ijro.gov.uz» ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимининг жорий этилишига ҳамда самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 33-модданинг иккинчи қисмидаги «шунингдек олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг ҳамда стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисидаги ахборот «ijro.gov.uz» ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун» деган сўзлар «ижроси тўғрисидаги ахборот «ijro.gov.uz» ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун, шунингдек кейинги назорат жараёнида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимининг жорий этилишига ва самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги аниқланган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2021 йил 27 август,

ЎРҚ-712-сон

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)

9 Октябр 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея