Байрам табриги

Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар,

Сизларни қутлуғ айём - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз. 
Айни пайтда мамлакатимизнинг давлат молиявий назорати тизимида, шунингдек, ушбу соҳа учун замон талаблари даражасида етук мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларида кўплаб устозларимиз тинимсиз меҳнат қилиб келмоқда. 
Давлатимиз молиявий соҳада сифат ва самарани таъминлашда сизларга таянади. Сизлар чуқур билимингиз, ҳалол меҳнатингиз, салмоқли иш тажрибангиз билан соҳага файз ва маъно олиб кириб, барчамиз учун ибрат бўлиб келмоқдасиз.
Шунинг учун ҳам Устозларимизнинг жамиятимиздаги мақоми ва эҳтироми юксакдир.

Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар,
Бутун билим ва тажрибангизни соҳамизнинг ривожи ва кадрларимизнинг салоҳияти учун бахшида этиб келаётган сиз азиз Устозларга яна бир бор қалбимиз тубидан миннатдорлик билдирамиз. Шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда куч-қувват, янги зафарлар, оилангизга эса файзу барака тилаб қоламиз. Шогирдларингиз Сизларга муносиб давомчи бўлсин. Ҳамиша элимиз ардоғида бўлинг!

Юксак эҳтиром ила,

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

1 Октябр 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея