ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИНИНГ ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорларига асосан “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси назорат қилиб борилмоқда.

 

Барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмаларининг 8 531 та бўлинмалари ва 45 609 нафар масъул ходимлари “ijro.gov.uz” тизимига уланиб, ундан фойдаланиш имконияти яратилди.

Масалан, 2023 йилда Қонунлар ва Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган 225 та ҳужжатдаги 10 574 та, жумладан 39 та Қонундаги 75 та, 40 та Фармондаги 1 890 та, 123 та қарордаги 7 490 та, 4 та фармойишдаги 22 та ва 19 та йиғилиш баёнидаги 1 097 та топшириқлар электрон тизимига киритилган ва уларнинг ижроси устидан Ҳисоб палатаси томонидан кунлик назорат ўрнатилган.

Бу даврда масъул давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан дастурга киритилган жами 57 678 та ахборот ва маълумотлар Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқуллангандан кейин Ҳисоб палатаси ходимлари томонидан қабул қилинди.

Шу билан бирга, 2 378 та маълумотлар етарли асос келтирилмаганлиги сабабли ижрочиларга қайта ишлаш учун йўналтирилди. 

2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 2 та идора, 3 та ҳудудда тематик ва манзилли ҳамда барча ҳудудларда ПФ-5742-сон Фармон ҳамда ПҚ-57-сон қарор ижроси юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, топшириқларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган 218 та масъул шахсга тегишли жазо чоралари кўрилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 66 та таклиф ишлаб чиқилиб, 629 та топшириқнинг ижросини таъминлаш учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Масалан, ўрганиш давомида Навоий вилоятида 68 та топшириқ бўйича масъуллар белгиланиб, уларнинг ижро этилиши ва назоратдан ечилиши ҳамда Навоий шаҳридаги 9 та бекатнинг йўловчиларга зарур маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи монитор билан жиҳозланиши таъминланди.

Шунингдек, ер тоифаси ўзгартирилган қишлоқ хўжалиги ер участкалари ўрнига жами 1 167 гектар ер майдонлари ўзлаштирилганлиги тўғрисида вилоят ҳокимлари томонидан қарорлар қабул қилинди.

Маълумот учун: Фарғона вилоятида жами 1025 гектар, Андижон вилоятида 50,4 гектар, Хоразм вилоятида 71,0 гектар ва Бухоро вилоятида 25,5 гектар янги ўзлаштирилганлиги тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан хулосалар берилиши таъминланди. 

Давлат Раҳбарининг топшириқларини бажаришда сусткашликка йўл қўймаслик юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларига ижроси мажбурий бўлган 47 та кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.

Натижада топшириқларнинг ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган 157 нафар раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши таъминланиб, 131 нафар ходим эса огоҳлантирилди.

Ҳисоб палатаси томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борилмоқда.

 

Бундан кейин ҳам Президент топшириқларининг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш мақсадида Президент Администрацияси, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан ҳамкорликда доимий назорат амалга оширилади.

 

7 Сентябр 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея