Ҳисоб палатаси ва Жаҳон банки ўртасида истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳқокама қилинди
Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда Ҳисоб палатаси ўртасида видеоалоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад – Ҳисоб палатаси ва Жаҳон банки ўртасида ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ҳамкорлик ҳамда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш.
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари М.Абдуллаев жорий йилнинг 17 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган янги Қонун билан Ҳисоб палатасининг фаолиятига жорий қилинган янги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Учрашувда Ҳисоб палатаси томонидан халқаро тан олинган аудит стандартларини (хусусан, молиявий ва самарадорлик аудити) янада кенг татбиқ этиш учун Жаҳон банкининг истиқболли молиявий ва ташкилий кўмаги ҳақида сўз борди.
Томонлар Ҳисоб палатаси ходимларининг хорижий мамлакатларда стажировкаларини ташкил қилиш, халқаро экспертларни консултант сифатида жалб қилиш ҳамда Ҳисоб палатасининг ахборот технологиялари соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш масалаларига урғу бердилар.
Ҳисоб палатаси ва Жаҳон банки ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун биргаликда ишлашга тайёр эканлигини таъкидладилар.
28 Июл 2023
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |