Давлат бюджетининг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудитдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги йиллик Ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Ҳисоботни ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

 

Аудит якунлари билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги Ҳисобот бўйича Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси тайёрланди ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

 

Шу билан бирга, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги Ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш жараёнида бир қатор хато ва камчиликлар аниқланди.

 

Вазирлар Маҳкамасига аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда янги таҳрирдан ўтган Ҳисоботни Олий Мажлис палаталарига киритиш тавсия этилди.

 

14 Июн 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея